Охирги янгиликлар

Тадбиркорлик сари муҳим қадам Иқтисодиёт / Жамият

Самарқанд Шаҳридаги Чорсу тасвирий санъат галереясида тадбиркор аёллар ҳамда уйда қўл меҳнати билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилди.

Батафсил

Таржима санъати тарғибот орқали ривожланади Таълим / Жамият

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Бадиий таржима ва адабий алоқалар» мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил

Ёшлар учун иш ўринлари Жамият

Самарқанд туманида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Батафсил

Адабиёт яхши яшашга ўргатади Жамият

Кеча Самарқанд педагогика коллежида «Муҳаммад Юсуф ижодининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти ва ўқитиш методикаси» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлди.

Батафсил

Хорижликлар ҳаваси ва эътирофи Долзарб / Жамият

Кеча Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Батафсил

Теграмизда табиат Жамият

уни асрашга ҳар биримиз масъулмиз
Самарқанд шаҳрида 5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» лойиҳаси доирасида «Табиатни келажак авлодлар учун асраб қолайлик» шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.

Батафсил

Нафосат билимдонлари Таълим / Жамият

Вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида «Бадиий нафосат билимдони» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил

Ҳайратга тўла маскан Жамият

ёки Регистон мажмуаси қаршисидаги ўйлар
Кейинги икки ўн йилликда Регистон мажмуасига истиқлол шаббодаси ила масрур ва масъуд дамлар келди. Натижада, тарихий мажмуанинг шуҳрати ва довруғи етти иқлимга янгича моҳият билан таралди. Буюк мунажжим Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги (1994 й.), Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги (1996 й.), қадимий шаҳарнинг 2750 йиллиги (2007 й.) Регистонда тантанаворлик билан ўтди.
Табаррук обида қаршисида турар эканман, «Абадий барҳаёт шаҳар», «Ғарбда Рим – Шарқда Самарқанд» деган иборалар бежиз айтилмаганини ҳис қиламан. Бу эътирофларда олам аҳлининг Самарқандга бўлган чексиз меҳри балқиб турибди. Ишонмасангиз, сиз ҳам улкан минораларга бир зум боқинг, қалб нигоҳи билан назар ташланг.

Батафсил