Охирги янгиликлар

Инсон фаровонлиги кўзлаган лойиҳалар Иқтисодиёт

Бу корхонада турли миллат вакиллари, мутахассислар ўзаро иттифоқлик ҳамда ҳамжиҳатликда фаолият юритиб келади. Қолаверса, бу масканда ходимлардан тортиб раҳбарларгача нафақат ишлаб чиқаришни янада яхшилаш, балки ижтимоий лойиҳаларни амалга татбиқ қилиш юзасидан ҳам тинимсиз изланишлар олиб боришади. Ахир бу каби лойиҳаларни тузиш ҳам, бунинг учун ғоялар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмайди-да. Ижтимоий лойиҳа аҳолининг эҳтиёжини чуқур ўрганган ҳолда, қолаверса, нафақат инсонлар фойдаси, балки она табиат мусаффолигини асраш, биохилма-хилликни, қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ инфраструктурасини ривожлантиришни қамраб олган ҳолда амалга оширилади.

Батафсил

Сайёр қабул – тадбиркорга кўмакчи Жамият

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида республика хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари А.Ҳимматов иштирокида сайёр қабул уюштирилди.

Батафсил

Ижтимоий шериклик Жамият

ННТлар ривожининг муҳим омили
Самарқанд шаҳрида «Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ривожланиш самарадорлигини ошириш, ижтимоий шерикликнинг шакл ва механизмларини такомиллаштириш» мавзуида ўқув-семинар ўтказилди.

Батафсил

Маҳсулот экспортбоп Иқтисодиёт

Маҳсулот экспортбоп, маош бир ярим баробар кўп
Самарқанд шаҳридаги «8-Март» тикувчилик ишлаб чиқариш фабрикасида иш ўринлари сони яна 200 тага кўпайди. Энг яхши мутахассисларга берилаётган ойлик иш ҳақи миқдори оширилди.

Батафсил

Нон ҳиди Жамият

Болаликдан қон-қонимизга сингиб кетган бир оҳанг бор: «Хирмон тўлиб тўкилди дон, момо, тандир тўлиб ёпилди нон, момо!» Бу қўшиқни эшитганда беихтиёр болалик дамларимиз ёдга тушади. Ҳозиргина тандирдан узилган иссиқ нонни тўғраб, сувга бўктириб еган пайтларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Шу аснода димоғимизни ёқимли бир ҳид қитиқлагандек бўлади, бу – нон ҳиди. Халқимиз нонга илоҳий неъмат деб қарайди. Бу ҳикматнинг турган-битгани ҳақиқат аслида.

Батафсил