Охирги янгиликлар

Ўзингизга, билимингизга ишонч сизни талабаликка элтади Долзарб / Таълим / Жамият

Олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди ва улар шу кунларда давлат имтиҳонини топшириш олдидан катта ҳаяжонда эканликлари шубҳасиз. Бундай паллада абитуриентдан аниқлик, босиқлик ва бехато ишлаш талаб этилади. Энг муҳими, ўқиб ўрганганларидан тўғри ва самарали фойдалана билишлари лозим.
Бу йилги қабул жараёни қандай кечди? Тест жараёнида қандай янгиликлар, ўзгаришлар бор? Умуман, абитуриентлар эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар талайгина. Давлат тест марказининг вилоятдаги доимий вакили Эсонбой ИСРОИЛОВ бизга шу масалалар юзасидан қуйидагиларни сўзлаб берди:

Батафсил

Вакилларимиз жаҳон чемпиони Спорт

Қозоғистон пойтахти Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Жун Ри таэквондо бўйича I - очиқ жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун ҳам муваффақиятли якунланди.

Батафсил

Олов - жиловланмаса, ёв Жамият

Қоидага риоя этмаслик ҳар доим нохушликларга сабаб бўлади. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳам бундан мустасно эмас. Мисол учун, Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг олти ойи мобайнида қайд этилган 38 та ёнғиннинг 30 таси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик оқибатида юзага келган.

Батафсил

Сардор ишончни оқлади Таълим / Жамият

Булунғур туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сардор Сайитқулов Жанубий Кореянинг Теджон шаҳрида ўтказилган халқаро математиклар фан олимпиадасида иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Батафсил

Ўтмишдан сабоқ, бугундан шукрона Жамият

Мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллиги муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида «Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» шиори асосида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Батафсил

Кечаги чўпон қизи бугун моҳир чевар Жамият

Нодира БОТИРОВА, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси:
Она ва бола саломатлиги, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар учун тадбиркорлик бўйича семинар, ёшларга кенг шароит ва имконият… бу каби гапларни илгарилари ҳам ҳар куни эшитармидик?

Батафсил

Соғлом оила – соғлом авлод Жамият

Самарқанд педагогика коллежида республика Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари учун «Соғлом оила – соғлом авлод – соғлом келажак» мавзуида ҳудудий семинар ўтказилди. «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда Самарқанд шаҳри ҳамда тумандаги маҳалла маслаҳатчилари қатнашди.

Батафсил

Рамазон ҳайити муборак, азизлар! Долзарб / Жамият

Яратганга ададсиз шукроналар бўлсинки, яна муборак Рўза ҳайитига етдик. Аллоҳнинг иродаси, мустақиллик шарофати ила буюк Ўзбекистон халқи ҳам ҳайит кунларини катта шодиёна сифатида байрам қилиш шарафига мушарраф бўлди.

Батафсил

Барқарорликнинг кафолати Жамият

Cамарқанд шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида «Тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим масалалари» мавзуида семинар ўтказилди.

Батафсил

Йигирма ёшга тўлмаган болага чеклов бор Жамият

Дунёнинг кўпгина мамлакатлари ўз фуқаролари ўртасида ичкиликбозлик, кашандалик ва гиёҳвандлик каби иллатлардан азият чекмоқда. Бундай ташвишли ҳолатга тушиб қолишдан ҳеч бир мамлакат кафолатланмаган. Ҳар қадамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ёшларга ҳам бемалол, чеклов ва назоратсиз реализация қилиниши оқибатида бундай аянчли вазиятга тушиб қолиш эҳтимоли жуда катта.

Батафсил

Пора бериш ҳам жиноят Жамият

Президентимиз томонидан 2014 йил 14 майда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди ва кучга кирди.

Батафсил

Партия муқобил энергия тарғиботчиси Жамият

Бугунги кунда экологик тоза, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, юртимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Биргина вилоятимизда 404 гектар майдонда қурилаётган қуёш электростанцияси бунга яққол мисол бўла олади.

Батафсил