Охирги янгиликлар

Очиқ ва эркин сайловлар – демократия асоси Сиёсат

2014 йил 21 декабрда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ сайлов кампанияси шу йилнинг 15 сентябридан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов ЎзА мухбирига миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш мақсадида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар, бўлажак сайлов қандай ташкил этилиши, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш қандай принципларга асосланиши хусусида сўзлаб берди.

Батафсил

Дипломи бору, иши йўқ Жамият

Тўй-маърака баҳонасида тўртта киши учрашиб қолгудек бўлса, албатта об-ҳаво, нарх-наводан кейинги гурунг ўзига муносиб иш топмай юрганларга бориб тақалади. Айниқса, бола-чақали, оиласини моддий таъминлаши зарур бўлган кишилар кўнгилдагидек иш йўқлигини айтиб нолишади. Аслида-чи?

Батафсил

Меҳнатга муносиб рағбат Жамият

Инсон ҳаётида яхши кунлар кўп бўлади. Айримлари бир умр хотирадан ўчмайди. Ҳар гал ёдга тушганида кишини қайта-қайта ҳаяжонга солади. Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили фонетикаси кафедраси мудираси Гулчеҳра Обрўева ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрами арафасида «Шуҳрат» медали билан тақдирланганида худди шундай ҳаяжонни бошдан кечирди.

Батафсил

Замонавий туризм хизмати Таълим / Жамият

Етук мутахассислар шу ерда тайёрланади
Барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда малакали кадрларга талаб юқори. Хусусан, республикамизда ҳам бу борада талай ишлар бажариляпти. Бугунга келиб барча таълим муссасаларида замонавий, малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Батафсил

Мукофотлар муборак! Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 29 сентябрда қабул қилган «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» Фармонига кўра, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асосларини, замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги жонкуярлиги, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Батафсил

Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг Жамият

Мусофирликда яқинлар қадри кўпроқ билинаркан. Кўнгил эса уларнинг ширин дийдорини қўмсайвераркан. Яхшиям уяли телефон бор, соғинганда ҳеч бўлмаса овозларини эшитамиз-ку, деймизу, аммо барибир меҳр кўзда-да. Хуллас, меҳнат таътилига чиққач, ота-онам, қариндош уруғларни кўргани олис Сурхон томон йўл олдим. Йўл-йўлакай равон йўллар, чиройли бинолар, боғу роғларни кўраркансиз, тараққиёт гуркираб бораётган обод манзиллардан ўтаркансиз, беихтиёр бугун турмушимиз фаровонлашаётганидан қувонасиз. Аммо шундай замонда фақат пул топишга рўжу қўяётган, фарзандлар тарбиясини эса унутаётган кимсалар борлигини кўриб ачинасиз.

Батафсил

Номзодлар кўрсатиш қонун доирасида бўлсин Жамият

Юртимизда муҳим сиёсий жараён бошланди. Жорий йилнинг 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Сиёсий партиялар мана шу сайловларда ҳар қачонгидан ҳам уюшқоқлик билан иштирок этишни ўз олдига бош мақсад қилиб қўйганлар. Бошқача айтганда, улар давлат ҳокимияти вакиллик органларида кўпроқ ўринларни эгаллаш, сиёсий жараёнларда етакчилик қилишга интилишади.

Батафсил

Фундаментал ва амалий изланишлар Жамият

олимлар, мутахассислар муҳокамасида
Самарқанд давлат университетида «Геометрик таҳлилнинг назарий ва амалий масалалари» мавзуида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Батафсил

Сайлов – фуқаронинг келажакни белгилашдаги иштироки Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайлов моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида тушунтириш мақсадида тарғибот гуруҳи вакиллари Оқдарё туманида бўлишди.

Батафсил

Самарқандга қадалган нигоҳлар ҳайрат билан юзлашмоқда Долзарб / Жамият

1-4 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия Кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтади. Анжуманга тайёргарлик мазкур соҳада олиб борилаётган ишлар, вилоятимизда туризмнинг ривожланиши, унинг истиқболлари юзасидан «Ўзбектуризм» миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими бошқарувчиси Илҳом СУВОНОВ билан суҳбатлашдик.

Батафсил

Устоз отангдай улуғ…ми ёки отангдан? Маданият

Устоз деб аталувчи «атама»нинг луғавий маъноси ўта кенг. Бунинг мукаммал фалсафасини ёритиш учун юзлаб китоблар битилса ҳам охирига етиб бўлмайди. Устоз деганда, унинг маънавий нури ва бу нурдан юзлаб кўнгиллар баҳра олаётганлигини тасаввур қиламиз.

Батафсил

Демократик сайлов Сиёсат

Мамлакатимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш олий мақсад қилиб қўйилган. Ушбу юксак орзуга эришиш эса Конституциямизнинг 7-моддасида қайд этилган «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир», деган қоида доирасида амалга оширилади. Бинобарин, Ўзбекистонда бу борада қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Батафсил

Рағбат терим сифатини оширмоқда Жамият

Бугун вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди. Далаларда ишчи-хизматчилар, ҳашарчиларнинг иш унумини таъминлаш мақсадида ҳокимликлар ва тегишли идора раҳбарлари меҳнат шароитлари яратмоқдалар, мукофотлар таъсис этмоқдалар, моддий манфаатдорликларини оширмоқдалар.

Батафсил