Охирги янгиликлар

Солиқдаги ўзгартириш ва қўшимчалар Иқтисодиёт

тадбиркорлик ривожи, аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
Ўтган йилнинг сўнгги ойида мамлакат солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниб, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ҳамда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Батафсил

Назоратсизлик ҳуқуқбузарликка олиб келади Жамият

Кейинги йилларда юртимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур йўналишда ёшларнинг ҳуқуқбузарлик йўлига ўтишларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Батафсил

Ёт ғоя - хотиржамликка соя Жамият

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг салбий оқибатлари ҳамда уларнинг фуқаролар хавфсизлигига таҳдиди мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил

Бағрикенглик қадриятларга сингган тамойил Жамият

Миллий тенглик, конфессиялараро бирдамлик мамлакатимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бу мустақил давлатимиз Конституциясида ҳам алоҳида белгилаб қўйилган. Бироқ азалий қадрият, Бош қомусимизда белгиланган тамойил бугунги глобаллашув даврида, таҳликали бир замонда ниманинг эвазига бардавом бўлиб келаётир? Унинг ҳаётийлигини таъминлашда қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётир?

Батафсил

Синиқ ойнадан совуқ киради-да Жамият

Яқинда бозор олдида ойна бўлагини қўлтиқлаб олган танишимни учратиб қолдим. «Ҳа, оғайни, бу нима ташвиш?» дедим. «Шу десангиз, – деди у. – Ойнани тушириб юбормаслик учун маҳкам тутиб, – эътиборсизлик қилиб юраверган эканмиз, уйдаги ромларнинг бирида ойна синган экан. «Игнадек тешикдан туядек совуқ киради» деганларича бор экан. Шуни ямаб қўймоқчиман.

Батафсил

Эҳтиёткорлик ҳаётингиз ва мол-мулкингизни асрайди Жамият

Самарқанд шаҳар ИИБ ЁХБ ёнғинларнинг олдини олиш гуруҳи ходимлари томонидан ўқув масканлари, жамоат ташкилотлари, маданият муассасалари ва маҳаллаларда ёнғин хавфсизлигига оид тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай, эътиборсизлик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ёнғин ҳолатлари кузатилмоқда.

Батафсил

Тинчлик қадри Жамият

Бу ёруғ оламда ҳеч нарса абадий эмас. Айниқса, осуда ҳаётимиз асоси бўлган тинчлик, барқарорлик омонат. Бунга айни пайтда дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган давлатлар ва миллатлар, турли халқаро тузилмалар манфаатлари ўртасидаги кескин тўқнашувлар яққол мисол.

Батафсил

Муносиблар сараланмоқда Жамият

Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2015 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Ресупбликаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига асосан, вилоятимизда ҳам йигитларни муддатли ҳарбий хизматга танлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Батафсил

Эътиқоддан воз кечиш хатари Жамият

Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган бой маънавий мероси муқаддас ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Унда халқимизга хос меҳмондўстлик, ор-номус, меҳр-мурувват, ватанпарварлик каби инсоний фазилатлар чуқур сингиб кетган.

Батафсил

Нуроний – фаол жамоатчи Жамият

Шарқда азалдан ёши улуғ инсонларга алоҳида иззат-икром кўрсатилган, уларнинг маслаҳатига, ўгит, панд-насиҳатига қулоқ тутилган. Негаки, табаррук отахону онахонларнинг бой ҳаётий тажрибаси оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда, фарзанду набираларни эл-юртга, миллий анъана ва урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялашда жуда асқотган.

Батафсил

Янги парвоз: Самарқанддан Москвага Жамият

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ташкил этилганлигининг 23 йиллиги арафасида «Самарқанд» халқаро аэропортида янги авиарейс йўналиши йўлга қўйилди.

Батафсил

Кимда, қандай хулоса? Жамият

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши Қонунийлик ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил

Устозлар ибрати Жамият

Самарқанд шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва ишчи ходимлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.

Батафсил