Охирги янгиликлар

Тўй – қадрият, дабдабаси – иллат Жамият

Шу йилнинг 16 сентябрида вилоят ҳокимлигида тўй-маросимларни ихчамлаштириш ҳамда тунги клублар фаолиятини тартибга солишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда билдирилган фикрлар, таклифлар вилоятимиз аҳли томонидан хайрихоҳлик билан кутиб олинди.

Батафсил

Халқ дилидаги ҳақ гап Жамият

Тўй инсоннинг энг бахтли куни нишонланадиган, шу бахтиёрлик, шоду хуррамлик бошқалар билан бирга баҳам кўриладиган маросим. Ана шу қадимий урф-одатларимиз, анъаналаримиз мужассам бўлган маросимнинг жиддий ижтимоий муаммо сифатида муҳокама этилаётганининг ўзига хос сабаблари бор.

Батафсил

Ободлик – юрт кўрки Жамият

Сув омбори шаҳарчаси Каттақўрғоннинг обод гўшаларидан бири. Бу ерда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ турмуш кечиришади. Кейинги йилларда унинг кўрки янада гўзаллашди – маданий-маиший бинолар қурилди, маҳаллалар атрофига мевали ва манзарали дарахтлар экилди, гулзорлар барпо этилди. 

Батафсил

Маҳаллада ёшлар масаласи Жамият

Яқинда вилоятнинг 4 та шаҳар ва туманида жойлашган 12 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида "Фуқаролар йиғинининг ёшларни юксак маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан олиб бораётган фаолиятини ўрганишга доир саволнома” асосида социологик тадқиқот ўтказдик.

Батафсил

Фермернинг шижоати Иқтисодиёт

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда балиқ гўштининг ўрни беқиёс. Тиббиёт талабларига кўра бир киши йил давомида 8-11 килограмм балиқ маҳсулоти истеъмол қилиши керак. Шунда инсон организми учун зарур бўлган витаминлар (йод, кальций ва оқсиллар) тақчиллиги олди олинади. 

Батафсил

Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимояда Сиёсат

Самарқанд шаҳри, Ғайрат кўчаси, 8-уйда яшовчи Р.Каримова Сиёб бозоридаги совғалар дўконидан электр иситкич сотиб олди. Аммо уйига борганда бу матоҳни бозорнинг ўзида ишлатиб кўрмаганига афсусланди. Негаки, айрим сотувчиларнинг носоз чиққан маҳсулотни қайтариб олиши ҳам бир «бошоғриқ»да. 

Батафсил

«Учинчи сектор» қўллаб-қувватланмоқда Сиёсат

Демократик ҳуқуқий давлат — кучли фуқаролик жамияти қуриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришларнинг бош мақсадига айланган. «Кучли давлатдан кучли — фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчил амалга ошириш доирасида аҳоли кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланадиган турли фуқаролик институтларини шакллантириш ва ривожлантириш учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий ва моддий шарт-шароитлар яратилди. 

Батафсил

Хонадонимиз файзи Жамият

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Ургут  туман бўлими  ташаббуси билан уч авлод учрашувлари     ўтказилди. 

Батафсил

Бешболалик жаҳон чемпиони Долзарб

Финал беллашуви. Гиламга ўзбекистонлик Тўрабек      Тиркашев ва туркиялик Керем Камол таклиф этилади…    Мусобақа бош ҳакамининг залдаги радио орқали бу чорловидан Тўрабекнинг юраги ҳаприқиб кетди.

Батафсил

Оилавий корхона маҳсулоти Долзарб

Нуробод туманидаги «Комил мебель ишонч» оилавий корхонасида замонавий 20 турдаги мебель ва офис жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Батафсил

«Камалак» сафи кенгаймоқда Таълим

Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида «Камолот» ЎИҲ Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» шиори остида «Камалак» аъзосиман» лойиҳаси ўтказилди. 

Батафсил

«Зурриёт» фильми Самарқандда суратга олинади Маданият

«Ўзбекфильм» киностудияси ижодкорларининг Самарқанд шаҳридаги 10-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда Ҳамид Олимжон номидаги вилоят давлат драма ва мусиқа театри жамоаси билан ижодий учрашувлари ўтказилди.

Батафсил

Она тили муаллимаси Таълим

Мактабнинг биринчи синфига қабул қилинган болалар билан яқиндан танишаётган ўқитувчи «Қани, ким нимани билади, орангизда ҳарф таниганлар, саноқ ўрганганлар борми?», деб сўради. Болалар бир-бирига навбат бермай чуғурлаб кетишди. Ўқитувчи болаларга дарсда жавоб бериш қоидаларини ўргатгач, биринчи бўлиб қўл кўтарган Раънони турғазди.

Батафсил

Кеча велосипед ололмаган Иқтисодиёт

Мустақилликка эришмасимиздан бурунги йиллар қишлоғимиз бўйича беш-ўн кишининггина автомашинаси бўлар, улар ҳам бир кун юрса икки кун устахонадан бери келмасди. Чунки «Москвич», «Жигули» русумидаги енгил автоуловларнинг аксарияти эскирган эди. Бу русумдаги янги автомашиналар хўжалик (совхоз) бўйича бир-иккита илғор чўпон ёки комбайнчининг хонадонида бўлмаса, бошқаникида учратмасдик.

Батафсил