Охирги янгиликлар

Янги йилни ким қандай кутиб олади? Маданият

Янги йил байрамини жаҳон халқлари ғоят хилма-хил равишда нишонлайди. Айтайлик, ҳамма жойда Янги йил 1 январь куни бошланмайди. Ҳатто, Россияда ҳам дастлаб Янги йил 1 март куни, кейинчалик эса 1 сентябрда, яъни ҳосил йиғим-терим бошланган пайтда нишонланган. Фақат Пётр I подшолиги даврига келиб у ерда худди Европадагидек, 1 январь куни йил боши дея эълон қилинган. Ҳар бир жойнинг ўзига хос урф-одати Янги йил байрамини нишонлашда яққол акс этади.

Батафсил

Йўловчи транспорти: хизмат сифати яхшиланади Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги қонуни ва давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорида йўловчилар ташиш транспортини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Батафсил

Йилнинг омадли қизлари Маданият

Аслида омад тушунчаси жуда нисбий.  Ким учундир бир кун давомида маълум бир фаолиятидан соф даромад олиш жуда омадли кун ҳисобланилса, баъзилар учун яхши бадиий асарни ўқиб чиқиш ҳам омад  ҳисобланади. Саломатликнинг қадрига етиб ёки оиласи бағрида бахтини топиб, ўзини омадли санаганлар ҳам кўп. Табиийки, бу ҳолатларнинг ҳеч бирини инкор қилиб бўлмайди. Аммо баъзи инсонлар ҳаёти давомида шундай кунлар бўладики, бу сана нафақат ўша инсон, балки маълум бир соҳа тарихида ҳам ёрқин из сифатида қолади.

Батафсил

Янги йилда янги боғчада Таълим

Янги йил байрами арафасида Оқдарё туманидаги 4-мактабгача таълим муассасасининг капитал таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди.

Батафсил

Нуронийларга туҳфа Жамият

Кексаларни эъзозлаш йилида пайариқлик отахону онахонлар яна бир қулайликка эга бўлди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Батафсил

Вилоятимиз вакили республикада биринчи Маданият

Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд туманидаги 1-умумтаълим мактаби хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Азизова биринчи ўринни эгаллади.

Батафсил

Фаолияти самарали депутат Сиёсат

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Энг намунали бошланғич партия ташкилоти», «Фаолиятида энг юқори самарадорликка эришган депутат» ва «Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти» кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил

Йил сермаҳсул ўтди Иқтисодиёт

Тадбиркорлик фаолиятимизни 2014 йилда бошлагандик. "Савдогарбанк”нинг туман бўлими ажратган 100 миллион сўм кредит ҳисобидан туманнинг Қорақўйли массивида минимаркет, сартарошхона қуриб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини йўлга қўйдик.

Батафсил

Кексаларини улуғлаган юрт Жамият

Кексаларни эъзозлаш йили деб номланган 2015 йил Ватанимиз тарихи солномасида инсон шаъни, унинг   қадр-қиммати янада улуғланган йил сифатида ёрқин из қолдирди.

Батафсил

Меҳр-оқибатдан кўнгиллар обод Жамият

Янги йил байрами арафасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва кам таъминланган оилалар, уруш ва меҳнат фронти, турли соҳалар фахрийлари, якка-ёлғиз кексалар моддий рағбатлантирилди.

Батафсил

Маҳсулотни қайта ишлаш Иқтисодиёт

Вилоят Мабуот уйида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров мавзу  юзасидан ахборот берди.

Батафсил

Яхши ният ва иштиёқ Жамият

– Янги йил арафасида яйловларга ёққан қалин қор барака тимсоли бўлди, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқарув раиси, туман Кенгаши депутати Нормўмин Усмонов. – Аслида омад ҳам шавқи борга кулиб боқади, деганлари тўғри экан. Қўшработда 2015 йилда марказий шифохонанинг таъмирланиши, истироҳат боғига асос солиниши, янги лойиҳада турар-жой қурилиши, 2 та янги мактаб ва 3 та спорт зали қурилиши, йўлларнинг тартибга келтирилиши аниқ мақсад ва ташкилотчилик самарасидир.

Батафсил

Болаларга Президент совғалари топширилди Долзарб

29 декабрь куни вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида «Президент арчаси» тантаналари бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳридаги байрам тадбирига вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари, «SOS – болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун хизмат бурчини бажариш чоғида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди.

Батафсил

Бошланғич сабоқ Таълим

Йилнинг сўнгги ойини «Бошланғич таълим фанлари ойлиги» сифатида ўтказиш барча умумтаълим мактабларида яхши анъанага айланган. Мазкур ойда ўтказиладиган очиқ дарслар, уюштириладиган тадбирлар бошланғич синф ўқувчиларининг билимини мустаҳкамлаш баробарида педагог-мураббийларнинг ўз устида янада кўпроқ ишлашига замин яратади. Хусусан, мактабимизда ҳам ойликни самарали ташкил этиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Батафсил

Мукофот жамғармаси оширилди Спорт

2016 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионлар лигаси мусобақалари иштирокчилари учун мукофот жамғармаси оширилди. Бу ҳақда Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинди.

Батафсил