Охирги янгиликлар

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ МАНБАИ Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган. 

Батафсил

КИТОБ НАШРДАН ЧИҚДИ Китоблар

 
Афанди эшагини чаппа миниб кетаётса, одамлар ундан сўрашибди.
– Нега эшагингизга чаппа миниб олгансиз?
– Кеча эшагимни хафа қилиб қўйган эдим, бугун унинг юзига қарашга уяляпман.
Насриддин Афандини ўзбек халқининг қаҳрамони, халқ оғзаки ижодининг умумлаштирилган юмористик образи сифатида яхши биламиз. У билан боғлиқ латифаларни кўпчилик севиб тинглайди.
Яқинда "MASHHUR-PRESS" нашриётида "Насриддин Афандининг самовий саргузаштлари" номли илмий-фантастик қисса нашрдан чиқди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Акбар Имомовнинг бу асарида замонавий Афандининг гапирадиган эшаги билан космосга саёҳати бош ғоя қилиб олинган.
Янгича мавзу ва ўзига хос услубда ёзилган бу қиссада Афандининг уддабуронлиги, ҳозиржавоблигидан завқланасиз ва унга уйғунлашган бошқа образлар билан танишасиз. 

Батафсил

БАЛЛИ, ҚИЗЛАР! Маданият

Бухоро вилоятида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Конституция – бахтимиз пойдевори" мавзусидаги кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказилди.

Батафсил