Охирги янгиликлар

"Адолат" қабулхонаси Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Каттақўрғон шаҳридаги Навбаҳор, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг "Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
"Юксак ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамияти асоси" мавзусидаги тадбирда "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Н.Умаров Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижросини таъминлаш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишида партиянинг янада фаол иштирокини таъминлашга доир фикрларини баён этди.
Тадбир маҳалла фуқаролар йиғини қошида янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг очилиш маросимига уланди. Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида "Адолат" қабулхонаси ташкил қилинадиган бўлди.
Лола САЙИДОВА.