Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см.дан баланд бўлган ҳарбийларга қандай имтиёзлар берилади?

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма Қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 см ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50% миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.

Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳаққининг 3 баробари (669000 сўм) миқдорда қўшимча паёксиз тўлаб берилади.