Охирги янгиликлар

1 Апрель - кулги куни Ҳажвия

Хотин эрига:
– Ўзингга бир қарасанг-чи! Шунақаям омадсиз бўласанми? Менинг ҳисобимга яшасанг, хонадонимда турсанг. Сендан бир тийин ҳам олмасдан боқсам, кийинтирсам, кирингни ювсам. Сандироқлаб юришингга пул бериб турганимни айтмасам ҳам бўлади.
Эр:
– Кўрдингми, хотин. Сен эса омадсизсан дейсан!

Батафсил

Ҳовли муборак, қўшни! Ҳажвия

Кўпқаватли уйда, тор квартирада сиқилиб кетган Бердибой қидира-қидира қўшни маҳалладан ҳовли топди. Барака топкур эгаси ҳам тушунган одам экан, нархига тортишиб ўтирмади. Бердибой пулини тўлаб, эртасигаёқ янги маконга кўчиб ўтди. Машойихлар "Ҳовли олма, қўшни ол", деб бекорга айтишмаган экан.

Батафсил

Ханка билан Танка Ҳажвия

10 июнь - Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид АҲмад (1920-2007) таваллуд топган кун 
Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан "Волга"ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ! 

Батафсил

Ҳажвия учун янги мавзу Ҳажвия

Рустам деган ошнам бор. Бир вақтлар бирга ишлаганмиз. Тоза-озодаликка жуда эътиборли, ободончиликни ҳаддан зиёд яхши кўради. Эсимда бор, ўзи яшайдиган уй ёнидан ўтган кўчани тартибга келтириш учун роса югурганди. Ҳақиқатан, унча серқатнов бўлмаган бу кўча кузги-қишки ёғингарчиликлардан кейин ўйдум-чуқур бўлиб кетар, йўли тушиб қолган ҳайдовчи борки, бу йўлни кўриб, унда қайта юришга юраги бетламай қоларди.

Батафсил

Ҳангомалар, хандалар, латифалар Ҳажвия

Ҳурматли тилибузарчилар, сизларга ҳам, киночиларга ҳам раҳмат! «Супер келинчак», «Супер қайнона», «Келгинди келин», «Тоғлик куёв» деган киналарингни, «Боғбон келин» деган испиктаклларингни носни тилнинг остига ташлаб, чолу кампир, бола-бақра минан ҳузур қип кўриб ётиппиз. Лекин андак арзимиз ҳам бор. Ушбу фильмлар уч-тўрт каналда ҳар куни атиги икки мартагина намойиш қилиняпти. Бу кўпчилик тилибузар ишқибозларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Шулар эътиборга олиниб, қайнона-келин-куёвлар ҳангомаси ҳар куни барча каналларда ҳеч бўлмаса тўрт марта: эрталаб, тушда, кечқурун, кечаси намойиш этилса, кайфиятимиз янада чоғ бўларди. Яна бир таклиф: киначилар биззи ҳам унутмай, «супер қайнота» деган кина олиб, тилибузарда кўрсатса, салламизни осмонга отардик.

Батафсил