Охирги янгиликлар

Ўзбек адабиёти намуналари инглиз тилида Китоблар

"Шарқ юлдузи" журналининг сўнгги сонини варақлаб, вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг "Маърифатга йўл очган замин" номли Самарқанд адабий муҳитининг кечаси ва бугуни тўғрисидаги мақоласини диққат билан ўқиб чиқдим. Муаллиф мақолада вилоятнинг бугунги кунда эришаётган ютуқлари, Президентимиз ташаббуси ва ғояси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг беш устувор йўналиши доирасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берар экан, шундай ёзади: "Вилоят ижодкорлари Самарқандда амалга оширилаётган ана шу ишлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, тарғиб-ташвиқ қилишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бу янгиликларни ўз асарлари ва оммавий ахборот воситалари орқали тараннум этмоқдалар.

Батафсил

Сандон нима? Нутфилла уста ким? Китоблар

- Ўзим ўқитувчи бўлсам-да, ҳунармандчиликка қизиқаман, - деб қолди бир тадбирда пастдарғомлик муаллим Абдувоҳид Аннақулов. - Лекин ҳунармандчиликка хос бўлган сўз, ибора, бу фаолият билан шуғулланувчилар ҳақида кам маълумотга эга эдим. Ўтган куни кутубхонага кириб, "Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати" энциклопедиясини кўриб қувониб кетдим. Варақлаб, дарҳол ўзимни кўпдан қизиқтириб келаётган сандоннинг қиздирилган металга ишлов беришда унинг остига қўйиладиган темир кунда экани, самарқандлик уста Нутфилла Саидов моҳир кандакор бўлганини билиб олдим.

Батафсил

Йўлдош Эшбекка узрим Китоблар

Сўнгги пайтларда савлати бору, аммо ўқувчига маънавий озиқа, эстетик завқ бермайдиган китоблар кўпайиб кетаётганлиги аён.                 Айримларининг ташқи безаги ва сифатини кўриб, қойил дейсизу, ўқисангиз, ҳафсалангиз пир бўлади. Бу ҳам етмагандай зўрма-зўраки тақризу ташвиқотлар орқали уларни тарқатишга уринишади. Яқинда қўлимга бир китоб тушди. Муаллифига қизиқмай, бу ҳам навбатдаги китоблардан бири бўлса керак, дея столим устига қўйдим. Бу Йўлдош Эшбекнинг "O'zbekiston" нашриётида нашрдан чиққан "Қизғалдоқлар очилди" китоби эди. 

Батафсил

"Чорбоғ" Китоблар

Асадулло Шукуров ўзбек ва тожик тилларида ижод қилади, шеър ва ҳикоялар ёзади.

Батафсил

"Самарқанднома" Китоблар

"Mashhur press" нашриётида тарихчи олим Комилхон Каттаевнинг "Самарқанднома" китоби нашрдан чиқди. 

Батафсил

"Сўз мани илкимда кўп-у…" Китоблар

Ургутдай жаннатмакон юртда туғилиб, вояга етганимиз учун ижодингизни анчадан буён кузатиб бораман. Шу сабабли бундан 30-40 йиллар олдин "Ургут садоси"да босилган машқларингиз билан бугунги шеърларингиз ўртасида анча фарқ борлигини сезаман. Аммо ижодингизда самимийлик деган нарса сақланиб қолган.

Батафсил

Буюк ипак йўли – тарих ва маданият йўли Китоблар

Таниқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси Я.Fуломов номидаги археология институти директории Амриддин Бердимуродов ва ёш тадқиқотчи Шоира Индиаминованинг "Буюк ипак йўли" китоби нашрдан чиқди.

Батафсил

Қий-чув маҳалласидаги ҳангомалар Китоблар

Узоқ йиллар Паст Дарғом ва Гўзалкент туманлари газеталари таҳририятларида қалами чархланган журналист Ғайрат Бобоқулов бадиий ижод билан ҳам фаол шуғулланмоқда. 

Батафсил

Қодирийшуносликнинг янги саҳифаси Китоблар

Абдулла Қодирий ижодини ўрганиш ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ бошланган эди. Ўтган салкам бир аср давомида адиб ижоди ҳақида турлича таҳлил ва талқинлар ўртага ташланди. 

Батафсил

"Ўзбекистоним" Китоблар

Паст Дарғомлик шоир ва педагог Баҳодир Ҳамиджон (Баҳодир Ўринов) ўзининг "Қирқ оёқ – қирқ пайпоқ", "Самарқандимсан", "Мен бир йўл изларман" каби шеърий тўпламлари билан кўпчиликка яхши таниш. Унинг яқинда "Янги аср авлоди" нашриётида чоп этилган шеърий  тўплами "Ўзбекистоним" деб номланди. 

Батафсил

Дил изҳори Китоблар

Каттақўрғонлик журналист-шоир Нафас Дўсановнинг яқинда Тошкентда "Mashhur-press" нашриётида нашрдан чиққан "Изҳор" шеърлар тўпламида Ватанга, халққа ошуфта дил туғёнлари тараннум этилган жўшқин шеърлар талайгина. Уларда ижодкорнинг киндик қони тўкилган заминга, бунёдкор элига бўлган чексиз меҳри ва чуқур ҳис-туйғулари уфуриб турибди

Батафсил

"Фароғатим сен ўзинг" Китоблар

Имом Салимов ёшларга таълим бериш билан бирга қалам тебратади. Унинг бир қатор китоблари нашрдан чиққан. Муаллифнинг "Наврўз" нашриётида чоп этилган навбатдаги шеърий тўплами "Фароғатим сен ўзинг" деб номланди.

Батафсил

"Улуғ салтанат" таҳлили Китоблар

Яқинда "Mashhur-press" нашриётида "Улуғ салтанат васфи" номли китоб нашр юзини кўрди. Бахтиёр Ҳайдаров  томонидан нашрга тайёрланган ушбу тўпламдан Муҳаммад Алининг "Улуғ салтанат" роман-эпопеясига юртимизнинг таниқли ёзувчи-шоирлари, олимларининг муносабатлари билдирилган мақолалари ўрин олган. 

Батафсил