Охирги янгиликлар

"Ҳолва тутар сабр косада" Китоблар

Шоира Кубарро Баҳромованинг "Куз гуллари" шеърий тўплами тақдимоти бўлди.
Ижодкорнинг олтинчи китоби "Зарафшон" нашриётида чоп этилган.
"Самарқанд китоб олами" маънавий-маърифий мажмуасида бўлган тадбирда ушбу шеърий тўпламдаги асарлар бадиий савияси, фалсафий хулосалари хусусида илиқ гаплар айтилди. Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Т.Тугалов, Х.Бобомуродова, Ф.Тошев, З.Нурматов, О.Маматова, О.Асадова, Зуҳра Бегим ва бошқалар шоиранинг табиат манзарасидан жиддий хулосалар чиқара олиши, ташбеҳлар яратиши, инсон руҳиятининг турли ҳолатларини ифода этиши хусусида мулоҳаза билдирдилар.
Тақдимотда СамИСИ қошидаги академик лицей ўқувчилари янги китобдан шеърлар ўқиб беришди. 
Тадбир қатнашчилари китоб дўконидаги янги бадиий асарлар билан ҳам  танишдилар.
Ўз мухбиримиз.


Reklama huquqi asosida