Охирги янгиликлар

"Чўққибош" ҳасратлари Наср

Гапни менга тош отмоқчи бўлган ичи қоралардан бошлашни жоиз топдим.
Бошим бироз узунлиги боис тенгдошларим доим "чўққибош" деб чақиришарди. Бобом эса бундай бошлилар келажакда Афлотундай ақлли ва Рокфеллердек бой бўлади, дея далда берарди. Қарангки, бобом тўғри айтган экан. Бакалаврни математика ўқитувчимиз Азизжонов "раҳбар"лигида битирдим. Дипломни олгач, тумандаги обрўли ташкилотларда ишладим. Бугун эса вилоятда, янада ёғлироқ жойда ишимни давом эттиряпман. Бунинг замирида ҳалол меҳнатим ва тиришқоқлигим ётади, албатта.

Батафсил

Низо Наср

– Ҳамшираларингизга қаттиқ тайинланг, дўхтир, илтимос, мени кўришга укам келса киритмасин, – деди яқинда инсультга чалинган бемор. – Аҳволим ўзингизга маълум-ку. Кирмасин ёнимга, тамом-вассалом. Уни кўрсам, юрагим кўтаролмайди… 

Батафсил

Учрашув Наср

Карим мактабдан қий-чув кўтариб чиқиб келаётган болаларни кўриб тўхтади. Машинадан тушиб, ўқувчилар орасида ниманидир баҳслашиб кетаётган болага тикилиб, юраги жиз этиб кетди: "Учинчи синфга ўтиб, бўйи анча чўзилиб қолибди".
– Тўлқин! – Бола чақириққа эътибор бермади. – Тўлқин… Тўлқинжон! – Бу гал кўксидан отилиб чиққан овозни бола эшитди, тўхтаб, ялт этиб Карим томонга қаради: "Ким у, нега мени чақиряпти?". У иккиланиб туриб қолди.

Батафсил

Армон Наср

Рустам уйга кеч қайтди. Атроф сукунатга чўмган. Кўкда баркашдай тўлин ой равшан нур сочиб турибди, сон-саноқсиз юлдузлар сирли жимирлайди. Лекин у бу сеҳрли олам манзарасини ҳис этмайди. Назарида олам бўм-бўш, файзсиз, ҳувиллаб қолгандай. Болаларининг ширин уйқусини бузгиси келмай, чўнтагидан иккинчи калитни олиб, дарвозани очди, машинани ичкарига киритиб қўйгач, кўзи айвондаги юмшоққина оромкурсига тушди. 

Батафсил

Ношукурлик (Бўлган воқеа) Наср

Шомирза Тожигул билан оила қургач, тинч-тотув яшаётган эди. Топиш-тутиши ҳам ўзига яраша, тадбиркорликдан топаётгани ҳарқалай рўзғорни тўлдириб, қора қозонни қайнатиб турибди. Тожигулнинг ҳам ейиш-ичиш, кийинишдан нолийдиган жойи йўқ эди. Аммо бу нафс деганининг жиловини ҳамма ҳам маҳкам тутолмас экан-да.

Батафсил

ПЎЛКАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ Наср

Хуфиялар орқали бундан хабар топган оқпошшо малайлари кўп ўтмай Қатағон сари қуюндай ёпирилишди. Сўнг бузуқбош исёнчилар пешвоси сифатида айбланган Муҳаммадқулни оқшомлари термахонлик, ўланхонлик ҳамда достонхонлик авжига минадиган мачит устунига боғлашди ва бадани пўрсиллаб ёрилгунча савалашди. Ажали етиши ва охират сафарига жўнаши учун бир баҳя қолган бўлса ҳам Муҳаммадқул тийилмади, чор ҳукуматига ён босаётган тўралар, хусусан, ўзини болалик ва ўсмирлик даврида ўлардек қийнаб ишлатган ва лекин ҳақдан қисган Бўрибой попугини пасайтириш ниятида кўп олишди... 

Батафсил

Ваззордан чиққан алломалар Наср

IX-XIII асрларда Самарқанд шаҳрида илм-фаннинг турли соҳалари қатори ҳадис илми ҳам ривожланди. Бир қанча етук муҳаддис алломаларининг етишиб чиқиши бу ерда ҳадис илми мактаблари шаклланишига замин яратди. Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда жойлашган Ваззор қишлоғи ҳам ана шундай алломаларга бешик бўлган. Атрофи тоғ ва адирлардан иборат ушбу сўлим масканда "Ваззорий" нисбаси билан ижод қилган бир қанча муҳаддис алломалар етишиб чиққан. Қуйида уларнинг айримлари ҳақида маълумот берамиз.

Батафсил

Муштоқлик Новелла Наср

Бундай хоҳишга дучор бўлганлар кўп – одам баъзан ниманидир истаб қолади. Нимани? Афсуски, нима эканлигини билмайди. Лекин ўша ниманинг нималиги гўё аён, у ҳозир кўзига тушадию, унга бўлган интиқлик ҳисси бирдан барҳам топадигандек, ички бир ишонч билан, орзиқиш-у умидворликда атрофга аланглайди, хонадан тополмай, дераза оша ташқарига мўралайди, нигоҳининг ҳазмига қаноат қилмай, остонага чиқади, таниш манзараларга кўз тикиб, излагани йўқлигидан ҳаловат топа олмаганини, уни топмаса, тополмаса, хотиржам бўла олмаслигини сезади.  

Батафсил

Ота юрт соғинчи Наср

Чамаси, бундан уч йиллар аввал отам билан муроди мудом эзгулик ва яхшилик бўлган манзилда пою пиёда кетиб борардик. 

Батафсил

ПЎЛКАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ Наср

Зарафшон воҳасидаги кўп улуғлар пой-қадами теккан хосиятли ва айроча тароватга йўғрилган. Хатирчи туманига баҳор билдирмай кечикиб келади. Аммо турфа оҳанглар оғушида сокин мудраб ётадиган маконда узоқ турмай, пасту баланд қирлардан тезгина этагини йиғиштириб, кўз илғамас уфқ ортига жўнайди.

Батафсил

Порлаётган қуёш келади тушиб Наср

Дунё дунё бўлибдики, одамзот қалбларни жумбушга келтирган, юракларни ларзага солган, ҳаётга гўзал мазмун ва маъно бағишлаган МУҲАББАТ, МЕҲРУ ОҚИБАТ ва ОДАМИЙЛИК васф этади. Рассом ўз суратларида, санъаткор қўшиқ ва мусиқаларида, шоир ва ёзувчилар шеърий ва насрий асарларида унга боқий ва бетакрор умр бағишлайди. 

Батафсил

Иқрор Наср

Йўловчилари жуда кам автобусга чиқиб, кўркам, барваста йигитнинг ёнига ўтирдим. Ўзимча яйраб кетиб, зерикканимдан йигитни гапга солдим.

Батафсил

Шижоатли адиб, бетакрор драманавис Наср

Чўлпон мансуб бўлган маърифатпарварлар   XX аср бошларида ғафлат уйқусидаги ватандошларининг кўзларини очиш учун "усули савтия" мактабларини очдилар, газета ва журналларни нашр этдилар, театр санъатига пойдевор қўйдилар, миллий уйғониш адабиётини майдонга келтирдилар.  

Батафсил

Меҳрга айланган аёл Наср

Эсимда, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларининг кузагида Каттақўрғоннинг Мавриқўрғон гузарида салкам юз ёшга кирган момони сўнгги манзилга кузатган эдик. Тумонат одам йиғилганди.

Батафсил

Ёш мутахассис Наср

У директор билан илмий бўлим мудири орасидан ола мушук ўтганини эшитган. Лекин ишдан кетишига бу можаронинг сабаб бўлиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди. 

Батафсил