Охирги янгиликлар

Янги асар тақдимоти Назм

Самарқанд шаҳридаги "Эл мероси" тарихий либослар театрида таниқли мусаввир Аҳмаджон Умаровнинг "Имом ал-Бухорийнинг Хартанг қишлоғига табаррук пойқадамлари" деб номланган янги асари тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳажм жиҳатидан ҳам ҳар қандай санъат ихлосмандини ҳайратга соладиган ушбу асарда ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий ҳазратларининг Самарқанд заминига ташрифи акс эттирилган. 

Батафсил

Шайбонийлар даҳмаси Назм

Шайбонийлар даҳмаси Самарқанд шаҳридаги XVI аср меъморий ёдгорлиги бўлиб, ҳозирги вақтда Регистон майдонидаги Тиллакори ва Шердор мадрасалари ёнида жойлашган. 

Батафсил

Серқирра адиб Назм

Моҳир ёзувчи, таржимон, мунаққид ва публицист Одил Ёқубов 1926 йилда Чимкент вилояти Туркистон туманининг Қарноқ қишлоғида туғилган. 1956 йилда Ўзбекистон давлат университетининг филология факультетини тугатган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, "Литературная газета"нинг республикамиздаги махсус мухбири, "Ўзбекфильм" киностудиясида ва республика кинематография қўмитасида бош муҳаррир, Fафур Fулом нашриётида бош муҳаррир ўринбосари, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги республика атамалар қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Батафсил

Устозлар ижодидан Назм

Нишона
Тоғлардаги қалин қор мўлликка нишонадир,
Жала-ёмғирсиз баҳор чўлликка нишонадир,
Осмонда бир юлдуз бор, йўлликка нишонадир,
Юрар йўли ўнгми ё сўлликка нишонадир,
Нишонани билмаган гўлликка нишонадир.

Батафсил

Элда достонман бу кун! Назм

Ҳақ нурин сочди бошимдан шод-хандонман бу кун,
Ҳислари оламга сиғмас соҳиби жонман бу кун.
Қул қилай деб топтаганлар орқага қайтди, тамом,
Ҳурриятни куйлаган, ўзимга бек, хонман бу кун.

Батафсил

Ўзбекистон миннатдорлиги Назм

            (қасида)
Улуғ офтоб билан келдим рўбарў,
Ҳур нур ила бирдек ташладим қадам.
Қучди оламий шон, мартаба, обрў,
Бағримда юксалди Ватан муаззам!

Бугунги лаҳзалар ўлчови чексиз,
Вақт ҳисоб-китобда адашгай ҳатто.
Уй-жой, иншоотлар, йўллар мислсиз,
Ақлу фан, тафаккур эрур раҳнамо!

Қайдаким озодлик ва тинчлик – ҳикмат,
Қайда эркин меҳнат, устувор илҳом.
О, ўша жойдадир инсоний қиммат,
О, ўша жойдадир иззат, эҳтиром!

Туғдона дарахтин томири пайдор,
Метин қоялар ҳам ҳаёт шу боис.
Ўзбекистон сўзим: халқим бунёдкор,
Теран кенгликларни бўйлайман олис!

Дунёда ҳеч бир халқ – айтаман очиқ, – 
Нонни қадрламас халқимдек менинг.
Шу учун, энг аввал, қудрати Ҳолиқ
Бахтин дондай азиз қилсин халқимнинг!

Бу кун заковати – бу кун шиддати
Олдида Фарҳодлар келтиролмас шак.
Янги кўприкларнинг янги талъати,
Кўнгилларга сурур бағишлар бешак!

Шимолдан жанубга ва шарқдан ғарбга
Қизилқум, Қорақум – шафақлар оша,
Овин қувлаётган йўлбарсдек зарбда -
"Афросиёб" манзил томонлар шошар!

Булут орасидан учганча келиб,
Темир йўллар узра бургутдек гўё,
Қамчиқни қоқ ёриб, Водийга елиб,
Поездлар учади, айланар дунё!

Батафсил

Мозийдан шаффоф томчилар Назм

Эсимда, 1970 йил Самарқанднинг 2500 йиллик юбилей муносабати билан икки жилдлик "Самарқанд тарихи" китоби нашр этилганди. Лекин ўтган давр ичида бу икки китоб қуруқ эртак, афсонадан иборат эканлиги, тарихий ҳақиқатга тўғри келмаслиги исботланди. Мен буни ЎзФА Археология институти директори Амриддин Бердимуродовнинг "Самарқанд тарихидан томчилар" китобини ўқиб чиққач англадим. 

Батафсил

Атоқли маърифатпарвар Назм

Абдулла Авлоний (1878-1934) атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир, машҳур тарбиячи. Мадрасани битириб, мактабдорлик билан шуғулланади. Ўқиш ва ўқитиш усулига ислоҳ киритиб, янги типдаги мактаблар ташкил этади. "Биринчи муаллим", "Иккинчи муаллим" (1912), "Тарих", "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ" (1913) каби дарсликлар ёзган. Шеърлар, ҳикоя, фелъетон ва ҳажвия, кичик ҳажмли драматик асарлар ёзиб, замондошларини илму маърифатга чақирган, давридаги қолоқликни, жоҳилликни танқид қилган. Маърифатни, илмлиликни зулм, ноҳақлик, адолатсизлик, мутелик кишанларидан халос этувчи нажот ва эрк йўли деб билган.

Батафсил

"Чингиз Айтматов олами" Назм

Чингиз Айтматов… Асил Рашидов – бу ака-ука бўлиб кетган икки ижодкор-биродарларнинг боғи ҳам, тоғи ҳам адабиёт бўлди. Уларнинг танишуви ҳам, дўстлашуви ҳам адабиёт майдонида бўлди. Чингиз Айтматов асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган Асил Рашидов биз, ўзбек китобхонларини улуғ  ёзувчининг буюк тафаккури ёғдусидан баҳраманд этди. Асил ака таржимасидаги Чингиз Айтматов асарларини ўқир эканмиз, уларни рус тилидан ўзбек тилига ўгирилгани хаёлимизга ҳам келмайди, худди она тилимизда ёзилганидек мағиз-мағизига сингиб кетамиз.

Батафсил

Бир пиёла чой Назм

Павел бобом ямоқ солинган эски кўйлакда юрса ҳам қимматбаҳо асл чой ичгани учун мужиклар уни «қишлоқнинг задогони», дейишарди. У кумуш қоғозда ўроғлиқ пакетдаги чойни қадрлайдиган ашаддий чойхўр эди-да. Лекин ёлғиз ўзи чой ичмас эди. Фақат кўпчилик билан гангур-гунгур суҳбатлашиб чой ичгандагина хуморидан чиқарди. Мужиклар хушбўй чойдан ҳузур қилиб хўплашар экан, қишлоқда кўрган-эшитган янгиликлар ҳақида гапиришарди. Аммо навбат бобомга тегса борми, чойнинг таърифи-тавсифи тонг отгунча ҳам адо бўлмасди. 

Батафсил

Жўрақул бобо нега йиғлади? Назм

Жўрақул бобо молини бозорда яхшигина пуллаб, уйига шошилмоқда. Сигирини бу нархда пуллаганини кампири эшитса борми, нақд юраги ёрилаёзади. 

Батафсил

Жумагул СУВОНОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Назм

Жуда мафтун бўлдим ҳуснига,
Зулматларни ёритган ойдек.
Бир кун силтаб,
Тушириб кетгум,
Оёғимга илашган лойдек.
Чунки шунга муносибдир у,
Қилмишлари тасдиқлар
Илло.  
Ёки сизга панд бермаганми?
Менинг кўнглим қолдирган дунё.

Батафсил