Охирги янгиликлар

ОИТСсиз келажак сари Долзарб / Жамият

Самарқанд шаҳрида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан «ОИВни янги ҳисобга олиниши-0, ОИСТдан ўлим-0, дискриминация-0» шиори остида марафон ўтказилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда даволаш профилактика муассасаларининг 200 нафардан зиёд ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи ҳудуди бўйлаб 3 километр масофага югурдилар.
– Марафонда ғолиблик учун қатнашганим йўқ, аксинча, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни мақсад қилдим, – дейди Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ўқувчиси Наргиза Жабборова. – Ушбу касалликнинг давосиз эканлиги барчамизни огоҳ бўлишга, унга қарши биргаликда курашишга чорламоқда. Тадбирда қатнашиб, бу касалликнинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумотга эга бўлдим.
Тадбир якунида фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Reklama huquqi asosida