Охирги янгиликлар

2016 йил – Соғлом она ва бола йили Долзарб

Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-клиниканинг туғруқ мажмуасида оналар ва болалар саломатлигини сақлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 45 ўринга мўлжалланган мажмуада айни вақтда гинекология, акушерлик, ҳомиладорлар хасталиклари каби бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. 80 нафар саломатлик посбонлари саъй-ҳаракати билан ўтган йили масканда 2739 чақалоқ дунёга келди.
– Клиникамизда нафақат вилоятимиз, балки республикамиз ҳудудидан келган ҳомиладор аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатилади, – дейди неантолог-врач Наргиза Юсупова. – Муассасамиз замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар билан таъминланган. Хусусан, электр сўрғичлар, иситиш ва фототерапия лампалари, сўнгги моделдаги сунъий нафас олдириш ускуналари оғир аҳволдаги чақалоқларни даволашимизда қўл келяпти. Натижада ўтган йили муддатидан аввал туғилган чақалоқларнинг 55 нафари тўлиқ соғломлаштирилди.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.