Охирги янгиликлар

13 ноябр – тиббиёт ходимлари куни Долзарб

Самарқанд шаҳридаги 6-оилавий поликлиника жамоаси 46 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
– "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган муассасамизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилган, – дейди бош шифокор Лола Абдуллаева. – 78 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамшираларимиз маҳаллаларда ташкил этилган "Саломатлик сектори" билан ҳамкорликда касалликларнинг олдини олишга ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришмоқда.
Суратда: поликлиника умумий амалиёт шифокори Эътибор Раупова иш фаолияти акс эттирилган.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.