Охирги янгиликлар

Президент совғалари – спортчи қизларга Долзарб

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимиз спортчи қизларига Президент совғаси – спорт кийимлари берилди.
Оқдарёлик спортчи қизларга ҳам ана шундай байрам туҳфалари топширилди. Шу муносабат билан туман марказидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тадбир ташкил этилди. Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган миллий қадриятларимиз ва замонавий мода йўналишларига мос миллий спорт кийимлари қизларимизни спорт билан мунтазам шуғулланишга, улкан марралар сари руҳлантириши эътироф этилди.

– Туманимиз бўйича 593 нафар қизларга спорт кийимлари тарқатилди, – дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили Ёрқинбек Холбоев. – Бундай юксак эътибор уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширади. Бугун Президент совғасини олган қизларимиз, албатта, спортдаги юқори натижалари билан муносиб жавоб беришади.
Бежирим спорт кийимлари билан тақдирланган спортчи қизлар юксак эътиборга муносиб бўлиш мақсадида машғулотларга йўл олишди.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали маълумотларига кўра, вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 17 минг 300 нафар ўқувчи-қизларига спорт кийимлари топширилмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив