Охирги янгиликлар

Юртга содиқ ўғлонлар аҳди Долзарб

Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласида муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришаётган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аскарлар ота-оналари иштирок этган тадбирда Самарқанд гарнизони бошлиғи полковник Ш.Мамажонов ва бошқалар ҳар томонлама куч-қудратга эга армиямизнинг бугунги салоҳияти хусусида фикр билдирдилар.
– Бугун барчанинг олдида саф тортиб турган аскарлар қаторида менинг неварам Ойбекжоннинг ҳам борлигидан бахтиёрман, – дейди Тошкент вилояти Бекобод туманидан ташриф буюрган Раҳматой Расулова. – Ҳарбий либосни кийиш ҳар бир йигитнинг орзусидир. Мен бугун ҳарбий қасамёд қабул қилган аскарларнинг ҳар бирига Ватан ҳимоясидек шарафли бурчни ишончли оқлашларида омад тилайман.
Тадбирда гарнизон офицерлар уйи ҳарбий оркестри жамоасининг концерт дастури намойиш этилди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.