Охирги янгиликлар

"Asl nafis" чиннилари Долзарб

Самарқанд шаҳридаги "Asl nafis" масъулияти чекланган жамиятида ойига ўртача 1 миллион дона 30-35 турдаги чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Тўрт юз нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган мазкур корхонада ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида жорий йилда яна бир цех ишга туширилиши режалаштирилган. Шу мақсадда қиймати 2 миллион долларга тенг ускуна ва 80 метрлик юқори ҳароратли печь келтириб ўрнатилди.
– Цех ишга тушгач, корхонада йилига 60 минг дона сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, – дейди корхона директори ўринбосари Шойим Ҳамдамов. – Энг муҳими, 40 га яқин иш ўрни яратилади ва бу ишга асосан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади.
Суратда: корхона ишчиси Алина Янова.
Алишер ИСРОИЛОВ олган сурат.