Охирги янгиликлар

Ташаббускорлар танлови Долзарб

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган  "Ташаббус-2017" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, кўрик-танловнинг шаҳар, туман босқичида муваффақият қозонган 46 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд ўзаро беллашди. 
Бу йилги кўрик-танловда тақдим  этилган маҳсулотлар турлари ва сифатининг ортгани билан ўтган йилги танловдан тубдан фарқ қилди. Кўргазмаларда маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган 370 турга яқин маҳсулот, 120 дан зиёд миллий ҳунармандчилик намуналари ва 100 турга яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойиш этилди. 

Танловда "Энг яхши тадбиркор" номинацияси бўйича ғолибликни Самарқанд шаҳридаги "Samarkand Evro Aziya Tekstil" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Суҳроб Ҳайдаров эгаллади. Иккинчи ўрин Самарқанд туманидаги "Mironqul Stroy Servis" масъулияти чекланган жамияти раиси Отабек Усмоновга, учинчи ўрин эса Ургут туманидаги "Nur Sam Qur" масъулияти чекланган жамияти раиси Fофуржон Усмоновга насиб этди.  
"Энг яхши фермер" номинацияси бўйича бош совринни Самарқанд туманидаги "Istiqlol shu`lasi" фермер хўжалиги бошлиғи Бахтиёр Одилов қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Жомбой туманидаги "Jomboy naslli parranda" фермер хўжалиги бошлиғи Ҳайдар Ўроқов ва Нарпай туманидаги "Mehnat-Rohat" фермер хўжалиги бошлиғи Зайнаб Ҳайдаровага берилди.
"Энг яхши ҳунарманд" йўналиши бўйича эса Самарқанд шаҳридан Ўзбекистон халқ устаси, кулол Холмаҳмат Исматуллаевнинг меҳнатлари юқори баҳоланди. Тойлоқлик тикувчи Наргиза Умарова иккинчи, пахтачилик каштачи Каромат Пармонова учинчи ўринни эгаллади.
Fолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олди. 

Шунингдек, танлов иштирокчилари "Менинг юртим маҳсулоти жаҳон бозорида", "Энг масъулиятли ижтимоий шерик", "Энг яхши тадбиркор аёл", "Энг яхши ёш тадбиркор", "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби", "Менинг юртим - менинг ифтихорим", "Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор" каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди. 
Тадбирда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши вакили А.Эшонхўжаев иштирок этди.
Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив