Охирги янгиликлар

Хотира азиз, қадр муқаддас Долзарб

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллигини нишонлаётган юртдошларимиз сафида бугун ўша суронли даврларни бошидан кечирган Абдулла бобо Каримов ҳам бор. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган отахон невара, чеваралар ардоғида фаровон кунларга шукрона айтиб яшамоқда.
– 17 ёшимда урушга кетиб, қирғинбаротлардан омон қайтганимнинг ўзи менга тақдирнинг катта мукофоти, – дейди Абдулла бобо. – Урушдан сўнг 1949 йилгача чегара қўшинларида хизмат қилдим. Кейин кўп йиллар мебель заводида ишладим, уй-жой мулкдорлари ширкатига раис бўлдим. Илоҳим, мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига кўз тегмасин. Юртимиз тараққиётини таъминлаш йўлида эзгу ишларга бош бўлаётган раҳбарларимиз доим соғ бўлишсин.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив