Охирги янгиликлар

Саноатимиз салоҳияти Долзарб

Самарқанд шаҳридаги "Samarkand Apparel" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонада флис матоси (яъни, иссиқ кийим-кечак ишлаб чиқаришга мўлжалланган полиэстер синтетик трикотаж газлама)дан тайёрланаётган спорт ва устки кийим-кечаклар сифати билан барчага манзур бўлмоқда.

Саноатимиз салоҳияти

Жанубий Кореянинг замонавий технологияси билан жиҳозланган корхонада эркаклар, аёллар ва болалар учун 200 турдан ортиқ кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. 

– Йилига 200 минг дона спорт ва устки кийим-кечаклар ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 180 нафардан зиёд хотин-қиз меҳнат қилмоқда, – дейди бош директор ўринбосари Азиз Аҳроров. – Айни пайтда маҳсулотимизни ички бозорда сотаётган бўлсак, жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб МДҲ давлатлари ва Европанинг бир қатор мамлакатларига экспорт қиламиз.
Бахтиёр МУСТАНОВ
олган суратлар


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив