Охирги янгиликлар

Илғор ғаллакор Долзарб

Иштихон тумани ғаллакорлари бу йил қарийб 7 минг 600 гектар майдонда ғалла парваришлашди. Айни пайтда етиштирилган ҳосилни қисқа вақтда ўриб-йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
– 25,5 гектар майдонда ғалла парваришладик, – дейди тумандаги "Абдуалим бобо Авазов" фермер хўжалиги бошлиғи Саидрасул Авазов. – Бу йил ҳар қачонгидан мўл ҳосил етиштирдик. Натижада ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 82,5 центнерни ташкил этди ва хўжалигимиз тасарруфида 100 тоннадан зиёд дон қолди. Бу давлатимиз томонидан биз, фермерларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятимизни ривожлантириш йўлида яратилаётган шароитлар самарасидир.
Турғун ҲАСАНОВ олган сурат.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив