Охирги янгиликлар

Такрорий экин - такрорий даромад Долзарб

Жорий йилда Паст Дарғом туманида 18 минг 41 гектар майдонда ғалла парваришланди. Айни пайтда туман деҳқонлари ғалладан бўшаган 16 минг 249 гектар майдонга такрорий экин экиш ишларини жадал олиб боришмоқда.
Хусусан, тумандаги "Қўлисинди олтин толаси" фермер хўжалиги аъзолари 27 гектар майдонда ғалла парваришлаб, давлатга 68 тонна сара дон сотишди.    
– Ҳосилдан бўшаган майдонларни икки кун ичида сомондан тозалаб, суғордик ва сифатли шудгор қилдик, – дейди хўжалик бошлиғи Абубакир Бўронов. – Айни пайтда ловия ва мош экяпмиз. Ўтган йили ҳам такрорий экин сифатида шу экинларни эккандик. Натижа ёмон бўлмади. Бу йил 15 гектар ерда мош, 10 гектарда ловия ва 2 гектар майдонда шолғом, сабзи, турп етиштириб, қўшимча даромад олишни режалаштиряпмиз. Бунинг учун зарур маблағ, ёқилғи ва маъданли ўғит захираси жамғарилган.

Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.