Охирги янгиликлар

Асад - экинингни ясат Долзарб

Паст Дарғом туманидаги "Уста Темир АТМ" фермер хўжалиги аъзолари 44 гектар майдонда ғўза парваришламоқда. Ниҳолга ўз вақтида сифатли ишлов берилаётгани боис ҳар  туп ғўзада 8-10 тадан кўсак бор. 
– Айни вақтда ғўза парваришида қилинган меҳнат кўп жиҳатдан ҳосилнинг мўл ҳамда сифатли бўлишини таъминлайди, – дейди фермер Б.Аҳмедов. – Ғўза қатор ораларига сифатли ишлов беряпмиз, белгиланган меъёрда минерал ҳамда маҳаллий ўғит билан озиқлантириб, уч марта суғордик. Чилпиш ишларини сифатли ўтказганимиз боис кўнгилдаги ҳосил етилмоқда.

Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.