Охирги янгиликлар

Биз бунёдкормиз Долзарб

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошида ташкил этилган "Бунёдкор" кўнгилли ёшлар меҳнат ҳаракати аъзолари жойларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этмоқда. 
Хусусан, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг бир гуруҳ талабалари Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бунёд этилаётган намунавий уй-жойлар қурилишида қатнашмоқда.
– Институтимизнинг 110 нафар талабаси "Бунёдкор" ёшлар меҳнат ҳаракатига аъзо бўлган, – дейди институт ёшлари етакчиси Шаҳбоз Набиев. – Айни пайтда кўнгилли ёшларнинг 30 нафари "Қобул қурувчи сервис" масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартнома бўйича уй қурилишида меҳнат қилмоқда. Бу ерда уларнинг унумли меҳнат қилиши, овқатланиши ҳамда дам олиши учун зарур шароитлар яратилган.
Бахтиёр МУСТАНОВ.


Reklama huquqi asosida