Охирги янгиликлар

Такрорий экин Долзарб

Жорий йилда тойлоқлик деҳқонлар ғалладан бўшаган 5 минг 150 гектар майдонда такрорий экин парвариш қилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Дониёрбек Жаҳонгир боғлари" фермер хўжалиги аъзолари ҳам 3,7 гектар майдонда такрорий экин сифатида ловия, помидор, булғор қалампири, карам ва гулкарам етиштирди.
– Бу йил 2,3 гектар майдонда ғалла етиштириб, режани ортиғи билан бажардик, – дейди хўжалик раиси Носир Ҳаққулов. – Ўтган йили 1,5 гектар майдонга гулкарам экиб, гектаридан 30 тоннадан ҳосил олгандик. Бу йил ҳам юқори ҳосилдорлик кутяпмиз. 

Б.РУСТАМОВ олган сурат.