Охирги янгиликлар

Ҳар бир дарс – янги асар Долзарб

Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 880 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. 
– Мактабимизда ҳар бир дарс янги илғор педагогик технологиялар асосида ўтказилмоқда, – дейди мактаб директори ўринбосари Гулбаҳор Усмонова. – Ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори. Ҳар йили ўтказиладиган билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларининг вилоят ва республика босқичларида ўқувчиларимиз юқори натижаларга эришмоқда.
Б.МУСТАНОВ олган сурат.