Охирги янгиликлар

Дастурлашни билмайдиган дастурчи Газета ва газетхон

2015 йилда касб-ҳунар коллежини мультимедиа тизимларига дастурий таъминот бўйича техник дастурчи йўналишида имтиёзли битирганман. Аммо бугунги кунда бу соҳада ишламайман. Чунки мультимедиа тизимларига дастурий хизмат кўрсатишни яхши билмайман. Худди шундай, мен билан ўқиганлар ҳам ҳозир бу соҳада фаолият юритмайди. Нега дейсизми? Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Батафсил

Ҳайдовчиларни ҳам... ўқитиш керак Газета ва газетхон

Кўпчилик жамоат транспортидан мунтазам равишда фойдаланади. Узоқни яқин, мушкулимизни осон қиладиган бундай воситалар ичида энг оммабопи, шубҳасиз, автобус ҳисобланади. Аммо... кўп ҳолларда автобусларда ҳайдовчилар томонидан сунъий ноқулайликлар келтириб чиқарилмоқда. 

Батафсил

"Алла айтай, жоним болам!.." Газета ва газетхон

Коллежда бирга ўқиган дугонам фарзандли бўлди. Гўдакни кўргани бордим. Бешикда ётган саккиз ойлик боланинг ёнида телефон, ундан қўшиқ "тинглаяпти". Дугонам телефондаги қўшиқни ўчириб, алла айтилган ёзувни қўйди. 

Батафсил

"Eлпессе"ни куйлаб қардош туркман халқи олқишига сазовор бўлган қиз Газета ва газетхон

Рухсора Облоқулова 16 ёшга киряпти. Болалигидан қўшиқ куйлайди. Тойлоқдаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат           мактабида ўқиб юрган чоғларида 2013 йил кузида Боку шаҳрида бўлиб ўтган "Бейналхалқ ушак – муғам"  фестивалида иштирок этиб, Озарбайжон халқ мақоми "Баёти Шероз"ни куйлаб, учинчи ўринни олганди.

Батафсил

Оддий машқлар – мўъжизакор натижа Газета ва газетхон

Соғлом турмуш тарзи саломатликнинг муҳим омили эканлигини англаган ҳолда иш кўраётганлар кўпаймоқда. Жойларда ташкил этилган фитнес-клублар фаолияти билан танишар экансиз, у ерга  соғлиғини мустаҳкамлаш ниятида ташриф буюраётганлар кўплиги бу фикрнинг исботидир. 

Батафсил

Китобга чизманг! Газета ва газетхон

Мактаб ўқувчиларидан бир нечтаси билан китоб мутолааси хусусида суҳбатлашдим. Бири адабиёт, бири тарих ва бошқаси биология фанини яхши кўришини, шу китобларни қизиқиб ўқишини билдирди. 

Батафсил

"Ўқиган қизга уйланаман" Газета ва газетхон

Оиланинг моддий таъминоти бизда асосан эркаклар зиммасидаги вазифа саналади. Эр йигитлар рўзғор тебратишга қурби етгандагина кўнглига маъқул тушган қизнинг исмини секингина онасининг қулоғига айтади. Катталар қиз томоннинг уруғ-авлоди, етти аждодини суриштириб, "палаги тоза"лигига ишонч ҳосил қилгач, тўй ҳаракатлари бошланади. Бахт қасри томон йўл аслида шундай, ота-боболардан қолган удум ҳам шундай бўлган. 

Батафсил

Алло, бу таҳририятми? Газета ва газетхон

Ойлик иш ҳақим пластик карточкага ўтгани боис деярли барча харажатларни терминал орқали амалга ошираман. Лекин кўп ҳолларда бу борада муаммолар учраб туради. 

Батафсил

Бизга мактуб йўллабсиз Газета ва газетхон

Баҳор фаслининг қандайдир сеҳри борки, у инсон қалбида эзгулик, муҳаббат туйғуларини жўш урдириб, она табиат меҳримизга қувват беради. Гўё музлар эриб, ерга сингиганидек, одамлар қалбидаги ғам-ғурбатлар ҳам унутилиб, ўрнини шодлик эгаллайди. 
Таҳририятимизга муштарийлар йўллаган мактубларда фасллар келинчаги баҳор, кишилар қалбига эзгулик улашган Наврўз тараннуми акс этган. "Боқонликлар ҳам Наврўз байрамини орзиқиб кутадилар, – деб ёзади Иштихон туманидан О.Сафаров. – Наврўз тонгида қирга гиламлар тўшалиб, кимхоб кўрпачалар солинади, эл-улус ҳурматидаги кексалар тўрга чорланади. Бу йил ҳам қишлоқ тепасида катта сайил бўлди. Дошқозонда сумалак қайнади. Опа-сингилларимиз баҳорий таомлардан тайёрлаб, дастурхон тузадилар. Сайилга қўшни қишлоқлардан ҳам меҳмонлар келди".

Батафсил

Хатлардан сатрлар Газета ва газетхон

Эски Жума маҳалласида истиқомат қилувчи Бахтиёр Очилов хонадонини халқимиз эъзозлаб, санъаткорлар оиласи, дейишади. 
Кенжа ўғли Сардор Шарофиддинов 15 ёшда, у туман марказидаги 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида қашқар рубоби йўналиши бўйича таҳсил олади. 

Батафсил

Почта армонга айланадими? Ҳурматли таҳририят! Газета ва газетхон

Почта хизмати – замонлар, тизимлар ўзгаргани билан ўз аҳамиятини йўқотмайдиган соҳа. Буни дунё тажрибаси исботлаб турибди. Зеро, биз, айниқса, қишлоқ аҳли йиллар давомида уйимизга почтачи хат-хабар ва газета-журнал келтиришига кўникиб қолганмиз.

Батафсил

Халқ дардини тинглаб Жамият / Газета ва газетхон / Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Жума шаҳри, С.Урдашев кўчаси 1-уйда жойлашган Халқ қабулхонасида бўлганимизда, арз билан келганлар орасида ёшлар ҳам, кексалар ҳам борлигини кўрдик.

Батафсил