Охирги янгиликлар

Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт омили Иқтисодиёт

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдаги мажлисида Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Партия вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари И.Ботиров, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ш.Шодиев, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси Э.Улуғмуродова ва бошқалар Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган кенг миқёсли ўзгаришларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан сайловолди жараёнида кенг аҳоли қатлами, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар чоғида билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари киритилгани партия фаоллари ва депутатлик гуруҳларига алоҳида масъулият юклайди.
Мажлисда Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, унинг депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида пухта ўрганилиб, таҳлил қилинди. 
Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2017 йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастури атрофлича муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

Партия вилоят кенгаши
ахборот хизмати.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив