Охирги янгиликлар

Маҳсулот тури ортди Иқтисодиёт

Самарқанд шаҳридаги "SAM FERRE" хусусий корхонаси жорий йилдан бошлаб ишлаб чиқараётган газ плиталари дизайни ва сифатини бир мунча такомиллаштирди. Шунингдек, корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлади. 
– Хитой ва Туркиядан янги ва замонавий технология келтириб ўрнатдик, – дейди корхона директори ўринбосари Ансор Ҳотамов. – Натижада корхонада 10 турдаги янги маҳсулотнинг ясалиш технологияси ўзлаштирилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони 20 турдан ошди. Ҳозирда оддий ва витринали музлатгич ва совуткичлар, темир эшиклар ишлаб чиқаришни бошладик. Кейинги йилдан ошхона жиҳозларига ўрнатма газ плиталари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. 

Ўктам ҚЎЗИБОЕВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив