Охирги янгиликлар

Ягона давлат реестрида очиқ ахборот Иқтисодиёт

Президентимизнинг 2016 йил 28 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди. 
Бунда корхона-ташкилотлар давлат статистика органларининг ягона давлат реестри маълумотлар базасида ўзларига очиқ бўлган ахборотни олиши учун тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилди. Ягона давлат реестрида юридик шахснинг номи, идентификация  ва классификация кўрсаткичлари, почта манзили, иқтисодий фаолият турлари таснифлагич рақами каби очиқ маълумотлар бепул тақдим этилади. Жорий йилдан ташқи фойдаланувчилар давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида сўралаётган юридик шахснинг корхона-ташкилотлар умумдавлат тасниф рақамини киритиб, ягона давлат реестридан юридик шахс тўғрисидаги ахборотни олиши мумкин. 
Дилмурод ҚОРАЧАЕВ, 
Самарқанд шаҳар статистика бўлими мутахассиси.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив