Охирги янгиликлар

Газ таъминоти тадбиркорга берилади Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 20 апрелда "Газ таъминоти тизимига бозор механизмларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди. Газ таъминоти тизимида хусусий секторнинг иштирокини таъминлашга қаратилган ушбу ҳужжатга асосан барча вилоятлар, жумладан, Самарқанддаги битта туман газ таъминот идораси синов тариқасида хусусий операторларга берилади.
– Вилоятимизда "Нарпайтумангаз" филиали жорий йил 1 июндан бошлаб хусусий тадбиркорга берилади, – дейди "Марказгазтаъминот" унитар корхонаси етакчи мутахассиси Абдулла Исматов. – Ушбу лойиҳа дунё тажрибасидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. Негаки, ривожланган давлатларнинг деярли барчасида коммунал хизматлар хусусий операторлар томонидан амалга оширилади. Айни вақтда синов ўтказиладиган газтаъминот идораларини хусусий операторларга сотиш ва уларнинг кейинги тартиби бўйича низом ишлаб чиқилмоқда. 
Ушбу қарор газ таъминоти тизимига бозор механизмларини жорий этиш ва самарали бошқариш тизимини яратиш, унинг модернизацияси учун сармоялар жалб этиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва етказиб берилган табиий газ учун ўз вақтида тўловлар қилинишини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Хусусий тадбиркорлар тендер савдолари орқали танлаб олинади. Уларга газ савдоси ҳажмининг 21 фоизигача мукофот пули берилади. 
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив