Охирги янгиликлар

Машҳур тикувчи тадбиркор дегани эмас Иқтисодиёт

Тойлоқ туманида "Тадбиркорлик – жамият тараққиётининг гарови" мавзуида семинар бўлиб ўтди. Коллеж битирувчилари, тадбиркорликни бошлаётган хотин-қизлар, маҳалла маслаҳатчилари тегишли мутахассислар иштирокида ўтказилган тадбирда улар учун кўникмалар ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

– Ҳозиргача бундай семинарлар бешта туманда ўтказилди, – дейди "Тадбиркор аёл" вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Феруза Хонкелдиева. – Бу каби семинарлар август ойига қадар барча туманларда ўтказилади. Пахтачида ўтган шундай семинардан сўнг икки нафар аёл тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ўз ишини расмийлаштирди. Семинарлар давомида хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари фақат тикувчилик цехи очишдан иборат эмаслиги, бошқа йўналишлар ҳақида ҳам маълумотлар айтилди. Оилавий тадбиркорлик, банкдан кредит олиш тартиблари, солиқ тўлаш хусусида кенг тушунчалар берилди. 
Тойлоқлик тикувчи аёл Л.Узакова шу ернинг ўзида туман "Ягона дарча" маркази вакили иштирокида ҳужжатларини расмийлаштириб, тадбиркорга айланди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив