Охирги янгиликлар

Ғаллани нобуд бўлишдан асранг Иқтисодиёт

Вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ғалла йиғим-терим мавсумида ёнғин         хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, вилоят ҳудудидаги донни қайта ишлаш корхоналари, дон сақлаш элеваторлари ва дон қабул қилиш манзилгоҳларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича корхона раҳбарларига зарур тавсиялар берилди. Маскан раҳбарлари, энергетик, муҳандислар ҳамда ишчи-хизматчилар иштирокида ёнғин хавфсизлигига доир учрашувлар ўтказилди. 
Вилоят ҳудудида ғалла ўрим-йиғимига жалб этилган комбайнларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилди ва ҳайдовчиларга йўриқномалар ўтказилди. Бугунги кунда комбайнлар ва дон ташиш техникаларининг бенуқсон ишлаши ва ғалла майдонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун соҳанинг 341 нафар ходими жалб этилган.
* * *
Вилоятимиздаги ёзги дам олиш оромгоҳларида ҳам ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бошқарма ходимлари алоҳида эътибор бермоқда.
Шу мақсадда ишчи гуруҳ томонидан оромгоҳларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида мутасадди раҳбарлар, ишчи-хизматчилар билан суҳбат ҳамда учрашувлар ўтказилиб, мавсумга доир аниқ вазифалар, ҳар бир тарбиячининг болажонлар билан машғулот олиб бориш дастурлари ишлаб чиқилди. 
Рустам АНОРОВ, 
вилоят ИИБ ЁХБ катта
муҳандиси.