Охирги янгиликлар

Экспорт учун қулайликлар яратилди Иқтисодиёт

Бугунги кунда мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида тадбиркорлар учун бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилмоқда. Шу мақсадда 25 майда Президентимизнинг "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.
Унга кўра, хўжалик субъектларига 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилиш, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонининг 2-иловасида кўрсатилган хом ашё товарларидан ташқари, чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, шартнома миқдори 100 минг доллар эквивалентидан ошмаслиги, товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун ичида мажбурий валюта тушумининг келиб тушиши таъминланиши белгиланди. Тадбиркорлик субъектларининг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кейинги экспорти экспортчи ташкилотнинг аввалги дебиторлик қарзи бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бериладиган лицензиялар бўйича амалга ошириладиган экспорт-импортнинг ўзига хос маҳсулотлари рўйхатидан заргарлик буюмлари олиб ташланди. Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан заргарлик буюмлари экспорт-импорт қилинишида лицензия талаб қилинмайди.
Соҳиба ЖАЛИЛОВА.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив