Охирги янгиликлар

Ҳаракатда баракат Иқтисодиёт

Иштихон тумани Янгикент маҳалласига қарашли Тўқсон қишлоғида истиқомат қилувчи Исмат ота Ботиров кексалик даврида ҳам деҳқончиликни канда қилгани йўқ. 
– Аёлим икковимиз яхшигина пенсия оламиз, – дейди И.Ботиров. – Лекин давлат бераяпти-ку, кунимиз ўтаяпти, деб қараб ўтирмаймиз. Ярим гектарли токзор яратдим, уч ўғлим доимо боғ парвариши билан банд. Яна сабзавот экинлари ҳам етиштирамиз. Рўзғор обод, невараларим ҳам меҳнат билан машғул.
Ёши саксонга бораётган отахон ток кўчатлари етиштириб, боғ яратаётганларга йўл-йўриқ кўрсатади. Бу йил узумзоридан сара майиз тайёрлаб, хориж бозорларига сотишни режалаштирган. 
Бекназар ОРЗИҚУЛОВ.