Охирги янгиликлар

Сифатли қандолат маҳсулотлари аҳоли дастурхонига Иқтисодиёт

Самарқанд шаҳридаги Зарафшон маҳалласида яшовчи тадбиркор Хуршид Тўрақулов оилавий корхона ташкил қилиб, миллий    ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
 – Айни пайтда оилавий корхонамизда 10 турга яқин маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз, – дейди тадбиркор. – Маҳсулотимизга харидорларнинг талаби ортгач, корхонага яна икки нафар маҳалла ёшларини ишга қабул қилдик. Бугунги кунда бозор талабидан келиб чиқиб ширинликларнинг янги турини тайёрлаш, уларнинг сифатли ва мазали бўлиши устида иш олиб боряпмиз. 
Келгусида банкдан имтиёзли кредит олиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда қўшимча янги иш ўринлари яратишни олдимизга мақсад қилганмиз.

Бахтиёр РУСТАМОВ.