Охирги янгиликлар

Ёш тадбиркорлар муаммоси ҳал этилди Иқтисодиёт

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан Самарқанд туманидаги "Аъзам Азамат Агро" кўп тармоқли фермер хўжалигида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. 
Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва унинг ҳудудий бўлимлари, вилоят давлат солиқ бошқармаси, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, "Ягона дарча" маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда ёш фермер ва тадбиркорлар ўз таклиф ва муаммоларини ўртага ташлашди.  
– Тўрт йилдан буён лизинг асосида трактор олиш учун ҳаракатларим бесамар кетяпти, – дейди Оқдарё туманидаги "Достон барака толаси" фермер хўжалиги раҳбари Достон Сувонов. - 2013 йил техника учун 30 фоиз, яъни 54 миллион сўм бошланғич тўлов амалга оширганман. Аммо бугунга қадар кредит ажратилмаяпти. Бугунги мулоқотдан сўнг муаммо ҳал этиладиган бўлди. 
Тадбир доирасида яна бир қатор ёшларнинг муаммоларига ечим топилди. 
Худди шундай мулоқот Ургут туманида ташкил қилиниб, ёш тадбиркорлар учун "Ургут эркин иқтисодий зонаси"га бизнес-саёҳат уюштирилди.
Моҳинур МАҲМУДОВА.