Охирги янгиликлар

15 иш кунида 70 дан ортиқ тадбиркор қонуний иш бошлади Иқтисодиёт

2017 йил 29 июнда Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 
Мазкур қарор солиқ ва молия органларига маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва қўшимча маблағлар ундириш борасида солиқ ҳамда молия органларининг ҳамкорлигини белгилаб берувчи ҳужжат бўлиб, унинг  талаблари асосида амалга оширилган ишлар ўз навбатида қўшимча маблағларни бюджетга ундиришнинг асосий омили саналади. 

Ушбу қарор асосида инспекциямизда тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар миқдорини таъминлаш борасида бир иш кунида камида 25 та объектни бориб кўриш юзасидан участка инспекторларига топшириқлар берилиб, назорати кучайтирилди. 

Шунингдек, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш, солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ тушумларини тўлиқ қамраб олиниши бўйича инспекцияда қарор талабларидан келиб чиқиб, ишлар қайтадан ташкил қилинди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан июль ойининг 15 иш кунида туманда 47 та қўшимча якка тартибдаги тадбиркорлар, 7 та оилавий тартибдаги якка тадбиркор, 15 та ёлланма ишчилар ҳамда 8 та юридик шахслар  рўйхатга олинди. 
Ш.АСЛИЕВ,
Самарқанд туман ДСИ бошлиғи.