Охирги янгиликлар

Бизнинг ҳам ҳиссамиз бор Иқтисодиёт

Мамлакатимизда анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси тармоқ саноатининг экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Негаки, бугунги кунда пахтага бўлган талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Шу боис пахта хомаш±сини илғор тажрибаларга асосланган ҳолда етиштириш, ундан тўқимачилик ҳамда енгил саноат учун олинадиган мол-маҳсулотларини жаҳон андазалари даражасида тайёрлаш муҳим аҳамият касб этишини бугун биз, деҳқону фермерлар ҳам ҳис этиб турибмиз. Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи, уни сотиш бўйича бешинчи ўринда турганлиги эса барча учун фахрланарлидир. Пойтахтимизда ўтказилган XIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) нинг етмиш олтинчи ялпи мажлиси билан бир пайтда ўтказилганлиги, унда 50 дан ортиқ мамлакатдан 1500 га яқин мутахассис иштирок этганлиги пахтамизга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганлигини кўрсатди. Унда фойдали битимлар, ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ аҳдлашувлар имзоланди. 

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига асосан умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион долларлик 130 дан ортиқ инвестициявий лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Маълумотларга кўра, 1990 йиллар бошида мамлакатимизда толанинг атиги 3-5 фоизи қайта ишланган бўлса, ҳозирга келиб, бу кўрсаткич 50 фоиздан ошмоқда. 2020 йилга бориб, толани 100 фоиз ўзимизда қайта ишлашга эришиш, халқаро бозорга юқори сифатли тайёр маҳсулотлар етказиб бериш кўзда тутилган. 

Бу йил 33 гектар майдонга пахта экдик. Агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилганлиги боис 83 тонна ўрнига 100 тонна ҳосил етиштирдик. Мавжуд хомашёнинг асосий қисми биринчи навга сотилди. Бу юқори навли тола, мўмай даромад дегани. Демак, биз ҳам ўзимизнинг меҳнатимиз билан Ватанимиз равнақига оз бўлса-да, ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз. 
Мирзаёр ХУДОЙҚУЛОВ,
Паст Дарғом туманидаги "Fаллакор-пахтакор-чорвадор" фермер хўжалиги бошлиғи.