Охирги янгиликлар

Тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш механизми такомиллашмоқда Иқтисодиёт

Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик, тўсқинлик қилмаслик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўймаслик бунинг учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш чоралари қўлланилиши тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллашаётганидан дарак беради. 
Самарқанд шаҳар "Ягона дарча" марказига "Уммон қурувчи инвест" масъулияти чекланган жамияти қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат қонунчиликда белгиланган бир иш кунлик муддатда қаноатлантирилиб, тадбиркорга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома берилди. 
Тадбиркорларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган муддатларда ижросини таъминламаган ташкилотларга вилоят адлия бошқармаси томонидан тақдимномалар киритилмоқда. Бу эса ўз самарасини бериб, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинмоқда. 
М.ҲАМРОЕВ,
Самарқанд шаҳар "Ягона дарча" маркази мутахассиси.