Охирги янгиликлар

Ноқонуний алкоголь савдоси олди олинди Иқтисодиёт

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда  алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний йўл билан ишлаб чиқарилиши ҳамда реализация қилиниши соҳасидаги давлат назоратини таъминлаш, шунингдек, бундай маҳсулотларнинг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш мақсадида қатор тадбирларни амалга оширмоқда. 
Самарқанд шаҳридаги "Янги бозор" ҳудудида ўтказилган шундай тезкор тадбирда фуқаро Г.Ҳайдарова 450 литрдан иборат ўзига хос ҳидли этил спиртига ўхшаш маҳсулотнинг ҳар литрини 20 000 сўмдан жами 9 миллион сўмга сотишга келишиб, фарзанди Ш.Ҳайдарова хонадонида юк машинасига ортаётганида ушланди. Шундан сўнг холислар иштирокида юк машинаси ва Ш.Ҳайдарова хонадони кўздан кечирилганда 97 дона 5 литрли елим идишларда қадоқланган жами 485 литрдан иборат этил спиртига ўхшаш суюқлик борлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1861 -моддасига биноан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш маълум миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вилоят божхона
бошқармаси ахборот хизмати.