Охирги янгиликлар

КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ЎЗИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ Иқтисодиёт

Самарқанд шаҳрида ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилувчи замонавий кимёвий воситалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "SANAGROHIM" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади.
– Ҳозирча корхонамиз деҳқон-фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига Россияда ишлаб чиқарилган пестицидлар, яъни ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар савдосини йўлга қўйди, – дейди қўшма корхона директори Анвар Мирзаев. – Маҳаллий хомашёлардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун эса "Самарқанд кимё заводи" ҳудудидан 0,3 гектар ер майдони ажратилди. Лойиҳага кўра, 2018 йилнинг июнигача замонавий ишлаб чиқариш цехи барпо этилади ва июль ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинларидаги занг ва бошқа касалликлар, зараркунанда ҳашаротлар ҳамда бегона ўтларга қарши кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлаймиз. Натижада корхонамизда ўсимликларни ҳимоя қилувчи барча препаратив шаклларда 22 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади ва шу пайтгача четдан келтирилаётган 70 фоиз препаратларни ўзимизда ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Корхона сармояси ва банк кредити ҳисобидан бунёд этиладиган корхона фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгач, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

Акрам БЎРИЕВ.


Reklama huquqi asosida