Охирги янгиликлар

Мукофотлар муборак! Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 25 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кЎрсатган
халқ таълими ходими»
ЙЎЛДОШЕВА Раъно Болтаевна – Пахтачи туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
«Шуҳрат» медали билан
ЗИЁДДИНОВ Шавкат Нажмиддинович – Республика Маънавият тарғибот маркази Қўшработ тумани бўлими  тарғиботчиси
СИНДОРОВ Анноқул Мийлиевич – Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси «Шована» қишлоқ врачлик пункти  мудири
 Президентимизнинг шу йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кЎрсатган Қурувчи»
Исломов Даврон - «Бинокор» қурилиш-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари
«Эл-юрт Ҳурмати» ордени билан 
Аллаяров Яхшинар Норбобаевич - Самарқанд давлат тиббиёт институти врачлар малакасини ошириш факультети доценти
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Мукумов Суярбай Эгамбердиевич - Жомбой тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бош муҳандиси
 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абулкасимов Шадихужа Турсунович - «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамиятининг йиғув мажмуаси бошлиғи
Негматов Шуҳрат Худойбердиевич - Иштихон тумани ҳокими
«Дўстлик» ордени билан
Горцунов Александр Эдуардович - «Самарқанднур» давлат унитар корхонаси участка бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Нарбутаева Бувсара - Булунғур тумани
«Жасорат» медали билан 
Эсанова Дилшода Мусабековна - Пайариқ туманидаги ҳунарманд-тикувчи
«Шуҳрат» медали билан
Довранова Манзура Абдуллаевна - «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Нуробод тумани таянч пункти директори
Жураев Эркин - Каттақўрғон шаҳридаги «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Ишмуратова Зиёда Исраиловна - Паст Дарғом тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
Касимова Нигора Худойбердиевна - Самарқанд шаҳридаги «Bofanda» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси
Тошев Акрам Бобамурадович - Пахтачи туманидаги «Пахтачисут» масъулияти чекланган жамияти директори
Тугилов Рахим Эргашевич - «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси бош муҳандиси
Умиров Абдихолиқ Зопирович - Иштихон туманидаги «Зоир-Мансур» қурилиш корхонаси раҳбари
Халиков Ахтам - Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бош агрономи
Холиқов Салимжон Усарович - «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Нарпай-Навоий» ирригация тизими бошқармаси экскаватор машинисти