Охирги янгиликлар

Жамоа шартномаси ташкилот ва ходим ўртасидаги кўприкдир Жамият

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 2016 йилда жамоа шартномаларининг  йил якунлари бўйича ҳисобот натижалари ҳамда жорий йилда шартнома бандларига киритиладиган ўзгаришлар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамоа шартномасига кўра иш  берувчилар олдига қўйилган талаблар, иш ҳақларини тўлаш тартиблари,  бу борада баъзи ташкилотларда йўл қўйилган камчиликлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлардан имтиёзли фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.      
– Ўтган йилда вилоят бўйича қабул қилинган жамоа шартномалари бандларининг 92,3 фоизи бажарилди, – дейди  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров. – Шартноманинг бажарилмай қолган 7,7 фоизи сабаблари ўрганилганда, молиявий имкониятга боғлиқ эканлиги аниқланди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив