Охирги янгиликлар

Ҳам тарғибот, ҳам синов Жамият

Самарқанд шаҳар 1-сон оилавий поликлиникада Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят ҳамда Самарқанд шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида "Эл соғлиги – юрт бойлиги" мавзусида тадбир ташкил этилди. 
Халқаро ҳамширалар кунига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари, уларнинг жамиятда тутган ўрни хусусида сўз борди. Шунингдек, партия томонидан хотин-қизлар, хусусан, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган ҳамшираларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга баҳо берилди. 
Тадбирда ҳамшираларнинг касбий маҳорати ҳамда тиббиёт соҳасидаги билимлари синовдан ўтказилди. 

Ф.МАМАТМУРОДОВ,
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив