Охирги янгиликлар

Мукофотлар муборак! Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

II ДАРАЖАЛИ "СОFЛОМ АВЛОД УЧУН" ордени билан
АВАЗОВ Исроил Турдимуродович – Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири

"ДЎСТЛИК" ордени билан
КАН Айлита Анатольевна – Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси реанимация бўлими мудири
ЭСОНОВ Туркман – Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти доценти, ҳайкалтарош

"ШУҲРАТ" медали билан
МИРМУҲАМЕДОВА Азиза Ҳабибуллаевна – вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неонатология бўлими мудири
ТУРСУНҚУЛОВ Эшқул Азимович – Жомбой тумани Кўкгумбаз маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак раҳбари

***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, вилоятимиздан қуйидагилар давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди:


"СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" медали билан
ЗУБАЙДУЛЛАЕВ Мирзохон Фаёзович – вилоят ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

"ШУҲРАТ" медали билан
КЕНЖАЕВ Зиёдулло Жумакулович – Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи
КОДИРОВ Жамшид Абдимуротович – Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари
ТИЛЛЯЕВ Абиджон Джуракулович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртининг кафедра мудири

***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
"ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ" ордени билан
ХАЛМУРАДОВ Рустам Ибрагимович – Самарқанд давлат университети ректори

"ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" ордени билан 
ХАЙДАРОВ Улугбек Умматович – "Зарафшон" ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг "Булунғурдавсувмахсуспудрат" давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти

"МЕҲНАТ ШУҲРАТИ" ордени билан
САИДОВ Бахтиёр Пардаевич – "Самарқанд автомобиль заводи" масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш мажмуаси тайёрлов цехи устаси

"ДЎСТЛИК" ордени билан 
АХМЕДЖАНОВ Тулкун – меҳнат фахрийси
ЗИЯЕВ Бабамурад Мурадович – меҳнат фахрийси
НОРМУРАДОВ Хасан Норбекович – "Нуроний" жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси
РАХИМОВ Абдувахоб – "Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси" хорижий корхонаси филиали директори

"ШУҲРАТ" медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
ТУЙЧИЕВА Байна – Тойлоқ тумани

"ШУҲРАТ" медали билан
АЗИМБОЕВА Гулнора Насимовна – Тойлоқ туманидаги ҳунарманд-тикувчи
АРИПОВ Искандар Абулкосимович – Самарқанд шаҳридаги "Маржона Жавоҳир сервис" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати пайвандчиси
КАРШИЕВ Комил Киличбаевич – "Самарқанд автомобиль заводи" масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи
НОСИРОВ Рофе Зайниевич – Ургут туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси
РАДЖАБОВА Мавлуда Нарзиевна – Самарқанд шаҳридаги "8-Март" масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи бошлиғи

***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги "Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Самарқанд туманидаги "Темир жиҳоз сервис" масъулияти чекланган жамияти директори ОДИЛОВ Бахтиёр Хамдамович "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги "Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, ватанпарвар ва фидойи ёшларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
"ДЎСТЛИК" ордени билан
ТУХТАЕВ Хусен Мирзаевич – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

"ШУҲРАТ" медали билан
АХУНОВ Жамшид Шодиевич – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Пайариқ тумани Кенгаши раиси
ИСМАТЗОДА Раббонаи Самариддин – Самарқанд шаҳридаги "Раббона-Кўзмунчоқ-Текстиль" оилавий корхонаси раҳбари